Қозоғистон Миллий жамғармаси активлари 54,9 миллиард долларни ташкил этди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Миллий жамғарма активлари 54,9 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий банки раиси Ерболат Досаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Миллий жамғарма активлари жорий йилнинг ноябр ойи охирида 54,9 миллиард AҚШ долларини ташкил этди. Ноябр ойида 310 миллиард тенгега мақсадли ва кафолатланган трансфертлар ажратилишини таъминлаш учун 617 миллион AҚШ доллари сотилди. Ноябр ойида Миллий жамғармага 657 миллиард тенге, жумладан, 1 миллиард AҚШ доллари хорижий валютада тушди», — деди у.

«Коронавируснинг янги штамми туфайли бозорлардаги баҳонинг юқори ўзгарувчанлигига қарамай, инвестицион даромадлар йил бошидан буён ижобий бўлиб, 1,4 миллиард AҚШ долларини ёки 2,52 фоизни ташкил этди», — деди Ерболат Досаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар