Қозоғистон Марказий Осиёга қандай товарлар экспорт қилади?

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмаси тўғрисида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ўтган йили Марказий Осиё билан товар айланмаси ҳажми қарийб 4,6 миллиард долларга етди. Энг йирик ҳамкор - бу Ўзбекистон, биз тахминан 2,1 млрд долларлик буғдой, ун, нефт ва нефт маҳсулотлари, металл ва металл маҳсулотларини экспорт қиламиз», - деди Савдо вазири Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда кооперация доирасида машинасозлик маҳсулотларининг пайдо бўлиши жуда муҳимдир.

«Биз Тожикистонга 800 млн долларга буғдой, табиий газ, нефт маҳсулотлари ва кўмирни , Қирғизистонга эса 562 милн долларга худди шундай маҳсулотлар етказиб бердик. Импортга келсак, биз тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва мавсумий мева-сабзавот маҳсулотларини оламиз «, - деди Бахит Султанов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов ҳисобот учрашуви якунлари бўйича онлайн матбуот анжуманини ўтказмоқда.

Муаллиф:Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар