Қозоғистон мактабларида сўнгги қўнғироқ тадбири қачон ўтказилади
Қабул қилинган буйруққа мувофиқ, ўқиш даврига нисбатан қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:
– Мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ўрта таълим ташкилотларида ўқув машғулотлари 2023 йил 31 майда якунланади.
- 9 (10) синф ўқувчилари учун битирув имтиҳонлари 2023 йил 2-13 июнь кунлари ўтказилади.
- 11 (12) синф ўқувчилари учун давлат битирув имтиҳонлари 2023 йил 5-19 июнь кунлари ўтказилади.
Якуний аттестация қуйидаги муддатларда ўтказилиши тасдиқланди:
- 9-10 синф ўқувчилари учун:
1) таълим тили бўйича эссе кўринишидаги ёзма имтиҳон, гуманитар фанлар бўйича чуқурлаштирилган таълим бериладиган мактаблар учун – ёзма иш (мақола, ҳикоя, эссе) – 2023 йил 2 июн;
2) математика (алгебра) фанидан ёзма имтиҳон (назорат иши) - 2023 йил 6 июнь;
3) бошқа тилларда ўқитиладиган синфларда қозоқ тили ва адабиёти фанидан ёзма имтиҳон (матн билан ишлаш, матн бўйича топшириқларни бажариш) ва қозоқ тилида ўқитиладиган синфларда рус тили ва адабиётидан ёзма имтиҳон (матн билан ишлаш, матн бўйича топшириқларни бажариш) - 2023 йил 9 июнь;
4) танлаган фанидан ёзма имтиҳон (физика, кимё, биология, география, геометрия, Қозоғистон тарихи, жаҳон тарихи, адабиёт (таълим тили бўйича), чет тили (инглиз/француз/немис), информатика) - 2023 йил 13 июнь;
11 ва 12-синф ўқувчилари учун:
1) таълим тили бўйича ёзма имтиҳон - 2023 йил 5 июнь;
2) алгебра ва таҳлил асосларидан ёзма имтиҳон - 2023 йил 8 июнь;
3) Қозоғистон тарихидан оғзаки имтиҳон - 2023 йил 12 июнь;
4) бошқа тилларда ўқитиладиган синфларда қозоқ тили ва адабиёти ҳамда қозоқ тилида ўқитиладиган синфларда рус тили ва адабиёти фанидан ёзма имтиҳон – 2023 йил 15 июнь;
5) ихтиёрий фанлардан ёзма имтиҳон (физика, кимё, биология, география, геометрия, жаҳон тарихи, ҳуқуқ асослари, адабиёт (таълим тили бўйича), чет тили (инглиз/француз/немис), информатика) - 2023 йил 19 июнь.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, вилоятлар таълим бошқармалари ўқув йилини ушбу муддатларга мувофиқ якунлаш бўйича тегишли чораларни кўради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўқувчилар учун сўнгги қўнғироқ тадбири 1 июнь куни ўтказилиши хабар қилинган эди
Муаллиф: Алихан Асқар