Қозоғистон ўқувчилари география халқаро олимпиадасида 1 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди
«Ўқувчиларимиз халқаро олимпиадалардаги ютуқлари билан бизни хурсанд қилишда давом этмоқда. Халқаро география олимпиадасида (IGeO-2022) 1 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Терма жамоамиз ҳисобига Санжар Хамитов (Ақтўбе) олтин, Еркебулан Тазабек (Чимкент) эса бронза медалини олиб келди. Қайд этишни истардимки, бу қозоғистонликларнинг мамлакатимизнинг нуфузли олимпиададаги иштироки тарихида қўлга киритган иккинчи олтин медалидир»
, — деб ёзди вазир Facebook саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, бу йил интеллектуал мусобақалар Францияда ташкил этилди. Ушбу мусобақаларда дунёнинг 54 давлатидан 216 нафар ўқувчи иштирок этди.
«Фарзандларимизнинг математика, физика, ҳозирда география фанлари бўйича олимпиадаларда эришаётган юксак ютуқлари уларнинг рақобатбардошлигини кўрсатмоқда. Талабаларни ғалаба билан табриклайман! Биз сиз билан фахрланамиз. Болаларга сифатли таълим-тарбия бериб келаётган ўқитувчиларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Иқтидорли фарзандларни тарбиялаган ота-оналарга раҳмат»
, - дейди Асхат Аймағамбетов.
У таъкидлаганидек, бу йил бундай олимпиада ғолибларини қўллаб-қувватлаш учун мисли кўрилмаган чора-тадбирлар кўрилади. Президент фармойишига кўра, катта миқдорда пул мукофоти тўлаш ва миллий олий ўқув юртларига Миллий ягона тест топширмасдан ўқишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Олтин медални қўлга киритган ўқувчига қарийб 4,5 миллион тенге, кумуш медал учун 3 миллион тенгедан ортиқ, бронза медал учун эса 1,5 миллион тенгедан ортиқ пул мукофоти берилади. Шунингдек, уларнинг ўқитувчиларига ҳам пул мукофоти берилади.
Фото: facebook.com/ Askhat Aimagambetov