Қозоғистон кураш бўйича Будапештдаги рейтинг турнирида иккита медални қўлга киритди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон терма жамоаси ураш бўйича Будапештдаги рейтинг турнирида яна иккита медални қўлга киритди.
Мусобақанинг иккинчи кунида эркин курашчи Едиге Қасимбек 125 кг вазн тоифасида чемпион бўлди.
Едиге дастлаб 1/8 финалда руминиялик Омар Саремни 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Кейин чорак финалда жуда кескин курашда у баҳрайнлик Шамил Шариповни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда эса хитойлик Бухердунга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 10:0.
Е. Қасимбек финалда польшалик Камил Коциолекни 5:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди.
Аёллар ўртасида Зейнеп Баянова 50 кг вазн тоифасида кучли учликка кирди.
Ғарбий Қозоғистон вилояти вакили дастлаб жанубий кореялик Миран Чонни яққол устунлик билан - 11:1 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда россиялик Надежда Соколовага 0:5 ҳисобида ютқазаётиб, камбэк қилишга муваффақ бўлди – 16:11. З. Баянова ярим финалда америкалик Сара Чавесга 0:4 ҳисобида ютқазди.
Зейнеп бронза медали учун украиналик Оксана Ливач билан жанг қилиши керак эди. Бироқ, рақиби жароҳати туфайли гиламга чиқмагани учун ғалаба қозоғистонлик курашчига насиб этди.