Қозоғистон коронавирус тарқалиши олдини олиш учун бирқатор чоралар қабул қилди
ҚР Ҳукумати қошидаги идоралараро комиссия Қозоғистон ҳудудида коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик бўйича бирқатор чора-тадбирлар кўришга қарор қилди.
«2020 йил 29 январдан эътиборан ҚР ва ҚХР ўртасида йўловчилар автобуси қатновини вақтинча тўхтатиш;
2020 йил 1 февралдан эътиборан ҚР ва ҚХР ўртасида йўловчилар поездлари қатновини вақтинча тўхтатиш;
2020 йил 3 февралдан эътиборан ҚР ва ҚХР ўртасидаги мунтазам авиақатновларни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қилинди», - дейилган хабарда.
Шунингдек, хабарда айтилишича, 2020 йил 4-8 февраль оралиғида Халқаро теннис федерациясининг Федерация кубоги саралаш матчларини ҚХР Дунгуан шаҳридан Нур-Султан шаҳрига кўчириш ҳақидаги аризаси қабул қилинмаган.
«Идоралараро комиссия вазиятни мунтазам назорат қилиб турибди. Жорий йил 29 январь кунги ҳолат бўйича, Қозоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган», - дейилган хабарда.