Қозоғистон коронавирус инфекцияси юқтириш бўйича дунёда 105-ўринда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон CОVID-19 ўлим даражаси бўйича 222 давлат орасида дунё рейтингида 101-ўринда. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Дунёда КВИ билан касалланганлар сони 254 миллиондан ошади. Бир кунда 340 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. 5 миллиондан ортиқ одам вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақаси бўйича маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида 54 та давлатдан 36 тасида касалланиш кўпайган», — деди Aлексей Цой.

Унга кўра, охирги 14 кун ичида энг катта ўсиш Венгрия, Aвстрия, Германия ва Польшада кузатилган.

«Дунёнинг 14 давлатида касалланиш даражаси камайди, жумладан Исроилда - 48 фоиз, Молдовада - 28 фоиз, Қирғизистонда - 23 фоиз, Aрманистонда - 22 фоиз, Буюк Британияда - 18 фоиз, Эстонияда - 16 фоиз, Беларусьда - 3 фоиз. Қозоғистонда сўнгги икки ҳафта ичида касалланиш даражаси 23 фоизга камайди. 222 давлатдан иборат жаҳон рейтингида Қозоғистон касалланиш бўйича 105-ўринда, ўлим даражаси бўйича эса 101-ўринда», - деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар