Қозоғистон корхоналари 50 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон корхоналари 50 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон корхоналари 50 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарди

«2020 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича маҳаллий корхоналар 52 411 та енгил ва юк машиналари, автобуслар ва махсус техникаларни йиғдилар. Жорий йилда жами 100 минг донагача автомобил етказиб бериш режалаштирилган», - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 10 ойида Қозоғистонда машинасозлик маҳсулоти 16,5 фоизга ўсди. Автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар ишлаб чиқариш 53,6 фоизга, бошқа автомобиллар ишлаб чиқариш – 87,1 фоизга, электр жиҳозлари – 3 фоизга, машина ва ускуналар ишлаб чиқариш 4,3 фоизга ўсди.