Қозоғистон клублари Конференциялар лигасининг 3-турида кимлар билан ўйнайди

None
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон футбол клубларининг Конференциялар лигасининг 3-туридаги эҳтимолий рақиблари маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform «Спорт Шредингера» Теlegram-каналига таяниб.

«Ақтўбе» – «Торпедо Кутаиси» (Грузия) жуфтлиги ғолиби ЦСКА София (Болгария) – «Сепси» (Руминия) жуфтлиги ғолиби билан учрашади.

«Ордабаси» – «Легия» (Польша) жуфтлиги ғолиби «Австрия» (Австрия) – «Борац» (Босния ва Герцеговина) жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

«Тобол» – «Базель» (Швейцария) жуфтлиги ғолиби «Дерри Сити» (Ирландия) – КуПС (Финляндия) жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

Қозоғистон клублари иккинчи даврадаги илк ўйинларини 27 июль куни ўтказади – фақат «Ордабаси» ўз майдонидаги ўйин билан бошлайди. Жавоб ўйинлари - бир ҳафта ичида.

Умуман олганда, Конференциялар лигаси саралашда - гуруҳ босқичигача тўртта тур.

Сўнгги хабарлар
telegram