22:46, 20 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари кўчманчилар ўйинларини томоша қилди
CHOLPON-AТА. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев, Садир Жапаров ва Шавкат Мирзиёев «Дордой Номад» маданият марказига ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари махсус ташкил этилган кўчманчилар ўйинларини томоша қилди.
Чавандозлар отда чиқиш қилди ва бошқа саҳна кўринишларини намойиш этишди.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари «Ҳунармандлар хиёбони» фаолияти билан танишди. Унда маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган буюмлар намойиш этилди.