Қозоғистон Каспий денизидан 72,5 млн тонна нефть қазиб олмоқчи

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Каспий денизининг Қозоғистонга қарашли қисмидан нефть қазиб олиш кўрсатгичини йилига 72,5 млн тоннагача етказиш кўзда тутилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири Энергетика вазирлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

«Яқин вақт ичида Каспий қувур тармоғи концорциумининг Қозоғистон қисмида фть қазиб олиш кўрсатгичини йилига 72,5 млн тоннагача етказиш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш қуввати 67 млн тонна бўлсада, амалда 54 млн тонна нефть қазиб олинмоқда. Лойиҳа орқали мамлакатимиз экспорт салоҳиятини орттириш, жумладан, Тенгиз конидан нефть қазиб олиш кўрсатгичини йилига 43,5 млн тоннагача етказиш режалаштирилган. Лойиҳа 2024 йилгача амалга оширилади», - дея маълум қилди вазирлик.

Шу билан бир қаторда мамлакат ичкарисидаги йўналишларни яхшилаш учун Кенқияқ-Атирау нефть тармоғида «реверс» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Бу Қозоғистон ғарбидан Чимкент ва Павлодар нефтьни қайта ишлаш заводларига йилига 6 млн тонна нефть етказиш имконини беради.

«Ҳозирда Чимкент ва Павлодардаги заводларга Ақтўбе ва Қизилўрда вилоятларидангина етказилмоқда. Шу сабабли ушбу лойиҳанинг стратегик аҳамияти каттадир. Уни 2020 йилда охирига етказиш кўзда тутилмоқда», - дейди вазирлик вакиллари.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар
telegram