Қозоғистон Каспий денгизига 4 та янги паром туширади

Вазирлик раҳбари маълум қилганидек, учрашув чоғида томонлар Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Қайирбек Ўскенбоев ушбу йўналишда Қозоғистон экспорти, жумладан, Хитойдан юк ташиш ҳажми ўсишда давом этишини, шу боис Грузия ҳудуди орқали транзит ташиш қулайлиги соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш кераклигини таъкидлади.
«Транс-Каспий йўналиши Грузия экспорт савдосини янада кенгайтириш учун катализатор бўлади. Биз Каспий денгизида тўртта паром қуришни режалаштирмоқдамиз, бу эса йўналишда қулай рақобатбардош тарифни ўрнатишга хизмат қилади», - деди вазир.
Аввал хабар қилинганидек, 31 март куни Грузия, Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт коридорини ривожлантириш бўйича тўрт томонлама баёнотни имзолади .
Қайирбек Ўскенбаев Қозоғистон ва Грузия ўзаро савдо ҳажмини ошириш учун салмоқли салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади. Қозоғистон компаниялари металлургия, нефт-кимё, озиқ-овқат ва машинасозлик, фармацевтика каби бир қатор тармоқларда қайта ишланган маҳсулотлар экспортини оширишга тайёр. Умумий экспорт салоҳияти 170 миллион долларга баҳоланмоқда.
Ўз навбатида, ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Грузия Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили мамлакат мол гўшти, сут маҳсулотлари, макарон, ўсимлик ёғи ва буғдой унини етказиб беришдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Қозоғистон экспорт қилувчи корхоналар рўйхатини тақдим этишга, шунингдек, Грузияга иқтисодиётнинг турли тармоқларида 40 номдаги маҳсулот экспортини оширишга тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари, Қозоғистон дон экспортчилари Грузия бозорига бозор асосида буғдой етказиб беришга тайёр. Қозоғистон Грузия импортёрларига буғдой, кунгабоқар ва бошқа экинларни кейинчалик экспорт қилиш мақсадида олдиндан харид қилишда иштирок этишни таклиф қилмоқда.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар 2022 йил учун автомобил транспортида юк ташиш учун рухсатнома бланкалари ва 2023 йил учун дастлабки квоталар алмашинувини белгилади.
Бундан ташқари, Қозоғистон томони Грузия авиакомпанияларига Қозоғистонга мунтазам рейсларни амалга оширишни бошлашни таклиф қилди. Бугунги кунда «Air Astana», «Fly Arystan» ва «SCAT» маҳаллий авиакомпаниялари Грузияга 19 та мунтазам рейсларни амалга оширмоқда.
Қозоғистон ва Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг 11-мажлиси икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтди.