Қозоғистон Каспий денгизи орқали Хитой ва Европа ўртасида маълумотлар узатиш коридорини яратади
Каспий денгизи орқали Хитойдан Европага оптик толали алоқани ўтказиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида Каспий денгизи туби бўйлаб оптик толали алоқа тармоғини биргаликда ётқизиш бўйича икки томонлама ҳукуматлараро битим имзоланди.
«Лойиҳа Қозоғистон ҳудуди орқали ва сувости кабели орқали Озарбайжонга ва ундан кейин Европага (Грузия – Қора денгиз – Болгария – Словакия орқали Германияга) транспортнинг чиқишини кўзда тутади», — дейилади миллий лойиҳа тавсифида.
Каспий денгизи тубидаги кабел узунлиги тахминан 380-400 километрни ташкил этади ва узатиладиган маълумотларнинг лойиҳавий қуввати секундига камида 4-6 терабитни ташкил қилади.
«Шунингдек, транзит ташишдаги кечикишларни камайтириш учун Қозоғистон ҳудуди орқали Шарқдан Ғарбга миллий гипермагистрал қуриш зарур. Бундан ташқари, транзит ва халқаро трафикни сақлаш учун хавфсизлик даражаси Tier-IIIдан паст бўлмаган маълумотларни қайта ишлаш марказларини яратиш керак. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш халқаро маълумотлар транзитининг муқобил йўналишини таъминлайди, Қозоғистоннинг Европа ва Шарқий Осиё ўртасидаги маълумотлар транзитидаги улушини оширади ва йирик технологик компанияларни мамлакат бозорига жалб қилади», — дейилади ҳужжатда.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай