Қозоғистон Касаба уюшмалари федерацияси ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунни қабул қилишни таклиф қилди
Бундай ташаббус билан Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси Сатибалди Даулеталин чиқди.
«Қозоғистонда ижтимоий шерикликни такомиллаштиришнинг икки йўли мавжуд. Биринчидан, касаба уюшмалари ва иш берувчилар уюшмалари фаолиятини тартибга солувчи янги стратегик ҳужжат ишлаб чиқиш зарур. Иккинчидан, ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича республика уч томонлама комиссияси фаолияти самарадорлигини ошириш керак», — деди федерация раҳбари.
Унга кўра, мазкур комиссияларнинг аҳамиятини ошириш ва меҳнат муносабатларини тартибга солишдаги ролини кучайтириш мақсадида «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур.
«Ижтимоий шериклик мазмуни меҳнаткашга ҳурмат, фуқаролар меҳнатини ҳурмат қилиш, меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг манфаатларини ҳурмат қилиш каби уч тамойилга асосланиши керак. Ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш учун унинг иқтисодий ва ташкилий базаси яратилиши керак. Ёлланма ишчиларга мазкур қонун доирасида жамият мулкида иштирок этиш, акцияларнинг назорат пакетига эгалик қилиш, жамиятни бошқаришда иштирок этиш (кузатув кенгашлари аъзолиги, турли комиссиялар аъзолиги) имконияти берилиши керак», — деди Сатибалди Даулеталин.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай