09:40, 20 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистон илк бор Канн фестивалининг “Олтин шер” мукофотини олди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг GForce реклама агентлиги Канндаги реклама фестивалида нуфузли “Олтин шер” мукофотини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform.

Бу Қозоғистон учун биринчи шундай ютуқ ҳисобланади.
Канн фестивалининг “Олтин шер” мукофоти анъанавий медиа, рақамли технология, PR, дизайн, ижодий эффектлар ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича тақдим этилади. "Олтин шер" - реклама ва ижодий индустрия оламидаги энг нуфузли мукофотлардан бири.