Қозоғистон иқтисодиёти 10 ойда 3,5 фоизга ўсди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Aсет Ерғалиев мамлакат иқтисодиётининг 10 ойлик ўсиши ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Жорий йилнинг январ-октябр ойларида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши 3,5 фоизни ташкил этди. Ҳисобот даврида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида ўсиш динамикасининг тезлашиши, иқтисодиётнинг ўсиш ва барқарорлигининг драйвери сифатида ишлаб чиқариш ва қурилишнинг сақланиб қолиши, экспорт ўсишнинг юқори динамикаси ва ноишлаб чиқариш тармоқларида юқори инвестиция фаоллигининг давом этиши кузатилмоқда. «,- деди Aсет Ерғалиев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, жорий йилнинг январ-октябр ойларида реал секторда ўсиш 2,9 фоизни, хизмат кўрсатиш соҳасида ишбилармонлик фаоллиги эса 3,4 фоизга ўсган.

«Саноат тармоқлари орасида ахборот ва коммуникациялар, савдо, сув таъминоти, қурилиш, электр таъминоти, ишлаб чиқариш соҳалари юқори ўсиш суръатларини кўрсатмоқда», — дея хулоса қилди вазир.

Муаллиф: Aзамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар