20:09, 30 Июнь 2021 | GMT +5
Қозоғистон ИИВ ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев Қозоғистон Республикаси Миллий гвардиясига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.
ҚР Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда идоралараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда уларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Ушбу халқаро шартнома икки идора ўртасида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, терроризмга қарши операциялар, шунингдек кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳуқуқий асос бўлади.
Томонлар келишув икки томонлама ҳамкорликка янги туртки беришига ишонч билдирди.