Қозоғистон ХВЖ билан стратегик ҳамкорликни юқори баҳолайди – Бош вазир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Халқаро валюта жамғармаси миссияси вакиллари билан видеоконференция ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Учрашувда ХВЖнинг Қозоғистондаги миссияси раҳбари Николя Бланше, унинг ўринбосари Алехандро Хайденберг, Европа департаменти катта иқтисодчиси Грегорио Импавидо, шунингдек, Швейцария кичик гуруҳи ижрочи директори Петр Трабински ва бир қатор марказий органлари раҳбарлари иштирок этди.

Учрашув аввалида Алихон Смаилов Қозоғистон ХВЖ билан стратегик шерикликни юксак қадрлашини таъкидлади. Бу йил мамлакат билан Ташкилот ўртасидаги ҳамкорликка 30 йил тўлди.


Ҳозирда Қозоғистон Ҳукумати Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Янги Қозоғистон» концепциясида белгиланган демократик ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Улар қонун чиқарувчи ҳокимиятни, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни сифат жиҳатидан модернизация қилиш, рақобатни кучайтириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, монополиядан чиқариш, иқтисодиётда давлатнинг ортиқча иштирокини камайтиришга қаратилган.

«ХВЖ Қозоғистон иқтисодиёти имкониятларини кенгайтирмоқда, бу биз учун янги ислоҳотларни амалга оширишда жуда муҳим», — деди Алихан Смаилов.

Бош вазир Қозоғистон иқтисодиётни карбонсизлантириш, углеродни камайтириш ва самарали фискал сиёсат механизмларини амалга ошириш бўйича илғор халқаро тажрибалардан манфаатдор эканини айтди.

Ўз навбатида, Николя Бланше ўтган даврда ҳамкорликнинг кўплаб йўналишлари бўйича самарали ишлар амалга оширилганини таъкидлади. ХВЖ Қозоғистонни қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёр.


Иштирокчилар ХВЖ миссияси натижаларини, макроиқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишлари ва таркибий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тавсияларни, Қозоғистон Ҳукуматининг углерод таъсирини камайтириш бўйича режаларини, шунингдек, Қозоғистон ва ХВЖ ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилдилар.

«Фурсатдан фойдаланиб, ХВЖга бизнинг ишимизни доимий қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Умид қиламанки, самарали ҳамкорлик келажакда ҳам давом этади», - деди Бош вазир.


Сўнгги хабарлар