«Қозоғистон халқига» жамғармаси Январ воқеаларида жабр кўрганларнинг ҳар бирига 3 млн тенге тўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қозоғистон халқига» жамоат фонди Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитасининг оғир яраланган 5 нафар ходимининг ҳар бирига ва Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг жабрланган ходимларининг ҳар бирига 3 миллион тенгедан тўлаб берди, деб хабар беради Kazinform.

Тўловлар юқорида зикр этилган давлат органларидан олинган расмий рўйхат асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Жамғарма аввал ҳам тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлган 19 одамнинг ҳар бирининг оиласига 7 миллион тенге ва юқорида қайд этилган органларнинг 106 нафар оғир жароҳатланган ходимларининг ҳар бирига 3 миллион тенгедан ёрдам пули тўлаган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram