16:36, 25 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистон фонд биржасида доллар курси бироз кўтарилди
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, 1 долларнинг тенгега нисбатан курси ошди, деб хабар беради Кazinform.

КАSЕ фонд бозоридаги кундузги савдолар якунларига кўра, доллар курси 0,26 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 446,03 тенгени ташкил этади.
Миллий банкнинг расмий курсига кўра, 1 доллар - 445,43 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати - 5,04 тенге.
Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 447,1 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 449,3 тенгени ташкил қилмоқда. Астанада сотиш нархи - 447 тенге, сотиб олиш нархи - 451 тенге.
Россия рубли 4,92 - 5,07 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова