Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам жўнатади

ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига кўра, Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам етказади, деб хабар беради Кazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Фаластинга қўшимча гуманитар ёрдам жўнатади
Фото: freepik.com

Бу масала Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр раислигидаги Ҳукумат комиссиясининг йиғилишида муҳокама қилинди.

Инсонпарварлик ёрдами умумий оғирлиги 38 тоннадан ортиқ бўлган озиқ-овқат, кўрпа-тўшак, дори-дармон ва тиббий буюмлардан иборат. Тез орада юклар ҳаво транспорти орқали жўнатилади.

Бунгача Қозоғистон Фаластин халқига 1 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатган.

Сўнгги хабарлар