Қозоғистон эркаклар жамоаси таэквондо бўйича жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Бугун Жанубий Кореянинг Чунчон шаҳрида бўлиб ўтаётган WТ таэквондо бўйича жамоавий жаҳон кубоги медаль совриндорлари эълон қилинди, деб хабар беради ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати.
Эркаклар ўртасида Қозоғистон терма жамоаси финалга чиқди ва ҳал қилувчи баҳсда Хитой билан куч синашишди. Ўйин рақиб фойдасига 0:2 ҳисобида якунланди.
Терма жамоа сафида Мақсат Оринбасар, Абдураҳмон Марипов, Ануар Муҳаметкаримов, Батирхон Кусетов куч синашишди.
Мусобақа давомида Қозоғистон чорак финалда Марокашни (2:0), кейин эса Россияни (2:1) мағлуб этди.
Шуни таъкидлаш жоизки, жамоавий жаҳон чемпионати учун 10 та мамлакатдан 80 та даянг устаси тўпланди.