Қозоғистон элчиси ОКМКда

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Учрашувда Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий соҳалардаги алоқаларнинг йилдан-йилга мустаҳкамланаётганлиги таъкидланди. Шунингдек, комбинатнинг қўшни давлат корхоналари билан манфаатли ҳамкорлиги бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Маълумот учун: «Glencore International AG» компанияси ОКМК билан тузилган шартнома бўйича Қозоғистоннинг «Қазцинк» корхонасига қўрғошин таркибли материаллари етказиб беради.

2022 йилда ушбу корхонага 25 минг тонна қўрғошин таркибли материаллар етказиб берилган. 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, «Қазцинк» корхонасига 3 минг тонна қўрғошин таркибли материаллар келтирилган. Йил охирига қадар эса 60 минг тонна ушбу маҳсулот етказилиши кўзда тутилган.

Сўнгги хабарлар
telegram