Қозоғистон дзюдо терма жамоаси Осиё кубогида кучли учликка кирди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистон терма жамоаси Тайбэй шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича Осиё кубогини 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаль билан якунлади.
Қозоғистон дзюдо федерацияси маълум қилишича, мазкур мусобақада Осиёнинг 23 мамлакатидан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Қозоғистон терма жамоаси сафидан Мади Жеткерген (-73 кг) ва Санжар Жаббаров (+100 кг) олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Мейирбек Байзақов (-66 кг) ҳамда Айшабиби Мурадимова (-52 кг) кумуш медаль соҳиби бўлди.
Асилхан Зинуллин (-60 кг), Нурсултан Зайзағалиев (-66 кг), Мади Едилбаев (+100 кг) ва Аяна Дуйсенбай (-48 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа медаллар жадвалида кучли учликни якунлади.