Қозоғистон чегарада назоратни кучайтиради
«Умумий санитария-эпидемиология ҳолати назорат остида. Касалхоналардаги юклама 25%, реанимация бўлимида эса 21%. «Қизил» зонада турган пойхтахтда юқтириш ҳоллари сони камаймаяпти. Бу шуни кўрсатадики, пойтахтда кўрилаётган чоралар етарли эмас ва эмлаш даражаси паст. Умуман олганда, аксарият ҳудудлар «яшил» зонада, 5 та ҳудуд «сариқ» зонада«, - деди Бош вазир.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда 2,8 миллиондан ортиқ киши вакцинанинг биринчи компоненти, 1,7 миллиондан ортиқ киши иккинчи компоненти билан эмланган.
»Маълумки, пойтахтда коронавируснинг «дельта» штамми аниқланди. Унинг тарқалиш даражаси жуда юқори, у тез ўсиб боради ва оқибатлари анча оғир. Шу билан бирга, бугун Идоралараро комиссия йиғилишини ўтказишни ва Нур-Султанда санитария-эпидемиология талабларини кучайтириш чораларини кўришни топшираман», - деди Бош вазир.
Асқар Маминнинг сўзларига кўра, умуман Қозоғистондаги вазият нормал, аммо қўшни мамлакатларда вазият қийинлигича қолмоқда.
«Шунинг учун давлат чегарасида назоратни кучайтириш зарур. Шу билан бирга, санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилишга ва эмлаш тезлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим», - деди Бош вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай