Қозоғистон бу йил 17 миллион гектар ердан 27,1 миллион тонна ғалла йиғиб олди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишида бу йилги ҳосил йиғим-терими натижаларини эълон қилди.

ғалла
Фото: ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

- Бугун республикада ғалла йиғими тўлиқ якунланди. 16 миллион гектар ердан 27 миллион тонна ғалла омборларга олиб келинди, ўртача ҳосилдорлик гектарига 17 центнерни ташкил этди. 12,2 миллион гектар ердан буғдой йиғиб олинди ва 20,3 миллион тонна хирмонда- бу ўтган йилга нисбатан ярим миллион тоннага кўп. Экин майдонларини диверсификация қилиш натижасида буғдой экилган майдон қарийб 900 минг гектарга камайганига қарамай, етиштириш ҳажми камаймади, аксинча, ошди. Бу яна бир бор илғор қишлоқ хўжалиги технологияларининг самарадорлигини исботлайди, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу йил фермерлар қарийб 4 миллион тонна арпа йиғиб олишди. Дуккакли экинлар ҳосили биринчи марта 1 миллион тоннага етди.

- Бугун рекорд даражадаги 4,3 миллион тонна мойли экинлар йиғиб олинди ва ҳосил йиғим-терими ишлари давом этмоқда. Бундан ташқари, 2,9 миллион тонна картошка, 3,8 миллион тонна сабзавот ва 2,6 миллион тонна полиз маҳсулотлари йиғиб олинди. Пахта йиғим-терими якунланди. Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш туфайли баъзи фермер хўжаликлари гектаридан 50 центнергача ҳосил олди. Умуман олганда, ўртача ҳосилдорлик гектарига 30 центнерни ташкил этди ва 428 минг тонна пахта йиғиб олинди - бу ўтган йилга нисбатан 42 фоизга кўп. Шу муносабат билан, ҳокимликлар пахта етиштиришнинг анъанавий усулларидан илғор ва самарали технологияларга ўтиш бўйича ишларни кучайтиришлари керак, - деди Айдарбек Сапаров.

Эслатиб ўтамиз, Эрон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия бозорларига экспорт қайта тикланди.

Сўнгги хабарлар