Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Алматида зиёлилар вакиллари билан учрашди

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Алмати шаҳрига амалий ташрифи доирасида илмий ва ижодий зиёлилар билан учрашиб, «Ұлттық рухани жаңғыру»( Миллий маънавий тикланиш) миллий лойиҳасини муҳокама қилди.
None
None

Бу ҳақда Қозоғистонда коронавируснинг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб, Kazinform хабар беради.

Йиғилишда ижодий ва илмий соҳалар, Жамоатчилик кенгаши, Қозоғистон халқи ва Ёшлар Ассамблеяси вакиллари, шунингдек, ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Aида Балаева, Маданият ва спорт вазири Aқтоти Раимқулова, Алмати шаҳар ҳокими ўринбосари Ержан Бабақумаров, Таълим ва фан вазири биринчи ўринбосари Шолпан Каринова иштирок этди.





Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Миллий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган миллий қадрият ва анъаналарни, замонавий жамиятнинг маданий савиясини ва маънавиятини юксалтириш, Биринчи Президент – Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг«Рухани жаңғыру» дастурий мақоласида ўз ифодасини топган «Рухани жаңғыру»қадриятлари ва «Ұлттық рухани жаңғыру» миллий лойиҳаси тарғиботига эътибор қаратилди.


Бугунги кунда мамлакатимизда 10 та аниқ миллий лойиҳа, жумладан, «Ұлттық рухани жаңғыру» лойиҳаси белгиланган. Лойиҳанинг мақсади миллий-маданий ўзликни асраш ва маданий маҳсулотларни тарғиб қилиш, уларнинг сифати ва ранг-баранглигини ошириш орқали уларнинг бадиий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёш авлодда маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш, шунингдек, давлат тилидан фойдаланиш, маҳаллий маданий маҳсулотларни тарғиб қилиш, шу жумладан, ягона электрон платформани яратиш орқали «е-kulture.kz» миллий лойиҳаларини амалга ошириш иқтисодиёт барқарорлиги ва рақобатбардошлигини янада ошириш, қозоғистонликларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш омилига айланади.


Жорий йилнинг 9 ойида Алматида «Рухани жаңғыру» дастури доирасида 347 лойиҳа амалга оширилди. «Буюк даштнинг етти қирраси» мақоласи доирасида 80 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, уларнинг аксарияти чўлнинг буюк тарихий шахслари ҳаёти ва меросини тарғиб қилишга қаратилган. Кутубхоналар негизида 105 та тараққиёт тўгараклари, жумладан, «Буюк даштнинг улуғ номлари» махсус лойиҳаси фаолият кўрсатмоқда. «Янги гуманитар таълим. Қозоқ тилида 100 та янги дарсликлар». Янги махсус лойиҳаларни амалга ошириш бошланди: прагматизм, оқилона кўникмалар, маданий меросни ўрганиш ва бошқалар. 67 та тадбир ўтказилди, шунингдек, шаҳардаги барча коллеж ва кўплаб мактабларда «Рухани жаңғыру» дастури (ватанпарварлик, бунёдкорлик қобилиятини тарбиялаш ва ҳ.к.) бўйича шахс камолотига йўналтирилган тадбирларни ўтказиш учун масъул шахслар аниқланди.


Иштирокчилар ўз чиқишларида маданий инфратузилмани янада ривожлантириш, миллий қадриятларни турли форматдаги медиа-маҳсулотлар ва кинода тарғиб қилиш, давлат тилида таълим мазмунини ошириш ва ҳоказолар ҳақида сўз юритдилар, масалалар юзасидан қатор таклифлар билдирдилар.


Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдаулет, Қозоғистон Кинематографлар уюшмаси бошқаруви раиси Ермек Турсунов, «Қозоғистон муаллифлар жамияти» РЖБ раиси, Қозоғистон Бастакорлар уюшмаси фахрий раиси Балнур Қидирбек, М. Aуезов номидаги Қозоқ давлат академик драма театри директори Еркин Жуасбек, Ш. Уалиханов номидаги Тарих ва этнология институти директори Зиябек Қабилдинов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Смағул Елубаев, М. Лермонтов номидаги Миллий академик рус драма театри директори Юрий Якушев, Aбай номидаги Қозоғистон Миллий педагогика университети собиқ ректори Тақир Балиқбаев, тилшунос олим Aнар Фазилжан иштирок этдилар. Ўз навбатида, давлат органлари вакиллари «Рухани жаңғыру» миллий лойиҳаси доирасидаги ишларнинг асосий йўналишларини тушунтириб, кўтарилган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.


Йиғилиш сўнгида Ерали Тоғжанов илмий-ижодий зиёлилар вакилларига маданият соҳасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини юксалтиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, тегишли топшириқлар берди.



Сўнгги хабарлар