14:05, 09 Май 2022 | GMT +5
Қозоғистон Бош вазири қаҳрамон қиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов бугун пойтахтдаги Совет Иттифоқи қаҳрамони Алия Молдағулова ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, дея хабар беради Кazinform primeminister.kzга таяниб.
А.Смаилов Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлади.
«Келажак авлоднинг яхшилик ва азоб-уқубатлари бугунги кунда қабул қиладиган қарорларимизга ва биз улуғлайдиган қадриятларимизга боғлиқ бўлади. Шундай экан, 9 май – Улуғ Ватан уруши қурбонлари, фронтда тўкилган қаҳрамонлар қони, фронт ортида тўкилган аждодларимизнинг пешона тери олдида бош эгадиган кундир! Мустақиллигимиз бардавом, юртимиз тинч бўлсин! Бу асосий ғалабадир!», - деди Бош вазир қозоғистонликларга йўллаган табригида.