Қозоғистон Бош муфтийси Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга мурожаат қилди

None
None

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раҳбари, Бош муфтий Науризбай ҳожи Таганули Қурбон ҳайити арафасида тадбиркорларга мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Азиз ватандошлар! Ҳурматли тадбиркорлар! Мусулмонлар жамоасининг буюк байрами - Қурбон ҳайитига саноқли кунлар қолди. Ушбу улуғ кунда мусулмон фарзанди самимий ният билан қурбонлик ыилади, қурбонликка сўйилган мол гўштини ногиронлар ва етимларга, кўп болали оилалар ва қариялар тарқатиб, дуосини олишга ҳаракат қилади. Инсоннинг олқиш ва дуо олиши - бу эзгу ишдир. Халқимиз «Олтин олма, дуо ол» дейди эмасми? Қурбон ҳайитида қилинадиган асосий эзгу ишлардан бири бу қурбонлик қилишдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганлар: «Қурбон ҳайити куни инсон Аллоҳга қурбонлик қилишдан бошқа амал билан яқинлашган эмас...». Шунинг учун Қурбон Ҳайитида Аллоҳга энг маъқул ва севимли иш бу қурбонлик қилиш. Маълумки, Ҳайит кунларида чорва молларига талаб ошади. Шу билан бирга, мен мамлакатдаги барча фермер хўжаликлари эгаларини улуғ байрам - Қурбон ҳайити шарафига чорва моллари баҳосини оширмай, одамларга мақбул нарх таклиф қилишга чақираман. Бундан ташқари, мен барча тадбиркорларни иложи борича аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини пасайтиришга чақираман «, дейилади ҚМДБ тарқатган Бош муфтийнинг баёнотида.

Қурбон ҳайитининг асосий мақсади мусулмонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, саховат, хайрия, қаноат каби ахлоқий қадриятларни шакллантиришдир.

»Келинглар, Аллоҳнинг инояти нури ёғиладиган Қурбон ҳайитида халқимизга яхшилик қилайлик ва аҳолининг миннатдорчилигига сазовор бўлайлик. Қодир Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: «Ўзингиз яхши кўрган нарсани Аллоҳ йўлида сарфламасангиз, нажот топмайсиз» (Ал-Имрон сураси, 92-оят). Келинг, савоб бир неча ҳисса ёзиладиган фурсатларда мамлакатдаги вазиятни ҳисобга олиб, товарларнинг нархини пасайтиришга ва ҳар бир оилага қувонч ва байрамона кайфият бағишлашга ҳаракат қилайлик. Азиз биродарлар! Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) : «... Ким мусулмон биродарининг эҳтиёжларини қондирса, Аллоҳ таоло унинг эҳтиёжларини қондиради ...», - деган хушхабарни етказган. Қозоғистон мусулмонлари диний идораси қурғоқчиликдан зарар кўрган ҳудудларда фермерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Қийинчиликда биргаликда» хайрия акциясини бошлади. Акция доирасида Қизилўрда ва Манғистау вилоятларига ем-хашак юборилади. Сизларни ушбу хайрли ишга ўз ҳиссангизни қўшишга ва қийин кунларни бошдан кечираётган ватандошларимизга ёрдам қўлини чўзишга чақираман. Аллоҳ таоло касбларингизга барака ва яхшиликларингиз учун мукофот берсин! Омин! «- деб мурожаат қилди Наризбай ҳожи Тағанули.

Сўнгги хабарлар