Қозоғистон бензин ва дизел экспортини тақиқлайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг бир қатор давлат идоралари 6 ой муддатга бензин ва бошқа турдаги нефт маҳсулотларини экспорт қилишни тақиқловчи қўшма буйруқ чиқарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Ҳужжатга кўра, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини олти ой муддатга автомашинада олиб чиқиш тақиқланади, сиғими 20 литрдан ошмайдиган алоҳида контейнерлар ва автомашиналарнинг ўз баклари бундан мустасно.

Буйруқ 21 ноябрдан кучга киради.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар