Қозоғистон автомобиллар экспортини 2,9 баробарга оширишни режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов 2028 йилгача Машинасозлик саноатини ривожлантириш бўйича комплекс режани ишлаб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб.
None

Давлат раҳбари топшириғига кўра, мазкур ҳужжат юзасидан амалга оширилаётган ишлар соҳани янада ривожлантиришга катта туртки бериши керак. Уни тайёрлашда бизнеснинг, хусусан, Қозоғистон машинасозлик уюшмасининг тавсиялари инобатга олинди.

Комплекс режада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва машинасозлик саноатининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган 83 та чора-тадбирлар белгиланган. Унда умумий тизим, шунингдек, тармоқлар (кон-металлургия, темир йўл, нефть-газ, энергетика, электротехника, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобилсозлик, самолётсозлик) бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Режанинг асосий мақсади – машинасозлик саноатининг умумий қўшилган қийматни 4,5 баробар, ишлаб чиқариш ҳажмини 2,2 баробар, экспортни 2,9 баробар, меҳнат унумдорлигини 1,9 баробар, инвестициялар ҳажмини 1,5 баробар оширишни таъминлаш.

Ҳужжат муҳокамаси якунлари бўйича Алихан Смаилов Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда Комплекс режани тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини амалга оширишни тезлаштириш вазифасини топширди.


Сўнгги хабарлар