Қозоғистон-Австрия ҳаво қатновини тиклаш муҳим – Президент

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Австрия Президенти Александр Ван дер Беллен билан учрашуви БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасидаги икки томонлама музокаралар дастурини очди.
Давлатлар раҳбарлари Қозоғистон-Австрия ҳамкорлигини сиёсий, савдо-иқтисодий соҳаларда ривожлантириш истиқболларини, халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро фаолиятни муҳокама қилдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини тиклаш муҳимлигини таъкидлаб, қайта тикланадиган энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, туризм ва инфратузилма соҳаларида Австрия технологиялари трансферидан манфаатдорлигини билдирди.
Давлатлар раҳбарлари халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Фото: t.mе/bort_01