Қозоғистон ҳаво мудофаасида Исроил ва Хитойнинг учувчисиз учоқларидан фойдаланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учувчисиз учиш аппаратлари сонини турк қурилмаси билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазирлиги вакили маълум қилди, деб ёзади Kazinform.
None
None

«Бу йил Туркиянинг «Анка» разведка ва ҳужумчи самолётларини мамлакатимиз Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларига етказиб бериш режалаштирилган. Умуман олганда, мамлакатимиз Қуролли Кучларида турли мақсадларда фойдаланиладиган учувчисиз учоқлар мавжуд. Хусусан, Исроилнинг «Skylark-1» ва Хитойнинг «Wing Loong» қурилмаларидан фойдаланилмоқда», — дейилади расмий жавобда.

Бироқ, бу бирликларнинг аниқ сони махфийдир.

«Ишлатилаётган дронларнинг аниқ сони тўғрисидаги ахборотлар тарқатиш чекланган маълумот ҳисобланади», — дейилади вазирлик жавобида.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар