Қозоғистон асосан Италия, Хитой ва Россияга кўп товар экспорт қилади

2023 йилнинг январь-май ойларида Қозоғистоннинг товар айланмаси 55,7 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан номинал кўрсаткичда 8 фоизга кўпдир.
Жумладан:
Экспорт – 31,5 миллиард доллар
Импорт – 24,2 миллард доллар
Асосий ҳамкор давлатлар:
Экспорт бўйича (% улуш):
Италия - 19,8%
Хитой - 15,4%
Россия - 12,8%
Корея Республикаси - 6,5%
Нидерландия - 6,3%
Туркия - 5,2%
Импорт бўйича (% улуш):
Россия - 26,7%
Хитой - 24,2%
Германия - 5,1%
АҚШ - 4,7%
Корея Республикаси - 3,9%
Туркия - 3,7%.
Асосий экспорт товарлари: хом нефть ва хом нефть маҳсулотлари (54,6%), тозаланган мис ва қайта ишланмаган мис қотишмалари (4%), рудалар ва мис концентратлари (3,6%), ферроқотишмалар (3,4%) ва бошқалар.
Импортнинг энг катта улушини енгил автомобиллар (4,9%), телефонлар (3,1%), кузов ва кабиналар (2,8%), дори воситалари (2,3%) ва бошқалар ташкил этади.