Қозоғистон аскарлари «Бузилмас биродарлик-2021» машғулотларида иштирок этади
Машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бугун, 8-ноябр куни Қозон шаҳридаги Жуков номидаги Қизил Байроқ орденли Олий қўмондонлик танк мактабининг ўқув полигонида бўлиб ўтади. Машғулотларнинг асосий вазифаси КХШТ Коллектив тинчликпарвар қўшинлари ҳарбий бўлимлари ва бўлинмаларининг тинчликпарвар операцияларда мувофиқлаштириш даражасини оширишдан иборат.
КХШТ Коллектив кучларининг вазифаси тинчликпарвар операцияларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича вазифаларни ишлаб чиқишдир. Тинчликпарварларнинг ўқув ва жанговар миссияларига қочқинлар лагерларида ишлаш, гуманитар юкларни ташиш, инқирозли ҳудудлардаги аҳоли пунктларини изоляция қилиш ва назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этиш киради.
Машғулотларнинг якуний қисмида Коллектив кучлар гуруҳлари «жангарилар» жойлашган бинога ҳужум қилади, «гаровга олинганларни» озод қилади ва жабрланганларга ёрдам кўрсатади.
Машғулотларни кузатиш учун Сербия Республикаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакиллари таклиф этилди.