Қозоғистон ҳарбий-саноат комплексининг давлат буюртмаларига боғлиқлигини камайтиради

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбий-саноат комплекси олдидаги бирламчи вазифаларни ҳал қилиш бўйича режалар билан ўртоқлашди, дея хабар бермоқда Kazinform.
None
None

«Биринчи вазифа, мамлакат ҳарбий-саноат мажмуасини (ҲСК) кўп ҳолларда армияда талабга эга бўлмаган маҳсулотларни тўлдириш ўрнига, куч ишлатар тизимларининг ҳақиқий эҳтиёжларига йўналтиришдир. Иккинчиси - технологик ривожланиш даражасини ошириш. Учинчиси – экспорт салоҳиятини ривожлантириш», — деб ёзади мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов депутатлик сўровига жавобан.

Бундан ташқари, вазир биринчи навбатдаги вазифалар қаторида бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, мавжуд қуроллар ва ҳарбий техника паркини таъмирлаш хизматларини кенг ривожлантириш, маҳаллий таркибни ошириш, яширин импортни йўқ қилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш каби вазифаларни қайд этди.

Шунингдек, вазирлик мудофаа корхоналарини ихтисослашуви бўйича аниқроқ ажратишни режалаштирмоқда, бунга лицензиялаш тизимини кучайтириш орқали эришиш мумкин.

Сўнгги хабарлар