10:11, 29 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистон ҳар доим ядровий хавфсизлик тамойилларига содиқ қолади – Қасим-Жомарт Тоқаев
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон доимо ядровий хавфсизлик тамойиллари асосида мустаҳкам туради, деди Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев. Бу ҳақда Kazinform хабар беради.
«Бугун халқаро ядровий синовларга қарши кураш куни. Бу инсоният учун катта аҳамиятга эга. Ядро портлашлари қозоқ заминига катта зарар етказди. Бу фожиа такрорланмаслиги керак. Мамлакатимиз доимо ядровий хавфсизлик тамойилларига содиқ қолади», - деб ёзди Қасим-Жомарт Тоқаев Twitterдаги саҳифасида.