Қозоғистон ансамбли Туркияда ўтказилган халқаро танловда биринчи ўринни эгаллади

ORAL. Kazinform – Ғарбий Қозоғистоннинг «Қиз жибек» анъанавий хонандалар ансамбли Туркиянинг Измир шаҳрида ўтказилган «International Foça Forgotten Children Games and Dance Festival» халқаро фестивал-танловида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Мусобақада Озарбайжон, Болгария, Руминия, Грузия, Македония, Косово, Босния ва Герцеговина, Греция, Сербия, Молдова, Украина, Туркия ва Қозоғистондан мингга яқин бола иштирок этди.

«Қиз жибек» ансамбли 2011 йилда таниқли хонанда, бастакор, устоз, «Ерен енбеги учун» медали совриндори Баян Қабиева томонидан Казталов тумани Жалпақтал қишлоғида ташкил этилган. Ўшандан бери республика ва халқаро танловларда ғолиб бўлган ансамблга Баян Қубаевна ва унинг ўғли Асилхан Болтановлар раҳбарлик қилмоқда.

Асилхан Қимизбоевичнинг айтишича, ҳозирда ансамбл таркибида 30 нафар қиз (катта ва кичик гуруҳлар), репертуарида ўттизга яқин қўшиқ ва термалар мавжуд.


Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар