Қозоғистон аҳолиси сони 20 миллионга яқинлашди

None
ASTANА. Кazinform – 2023 йил 1 июнь маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сони 19 миллион 879 минг кишини ташкил этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, жами аҳолининг 61,9 фоизи ёки 12 297 100 нафари шаҳарларда, 38,14 фоизи ёки 7 581 900 нафари қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

2023 йилнинг январь-май ойларида Қозоғистонга келганлар сони 2022 йилнинг январь-май ойларига нисбатан 91,8 фоизга ошган, жўнаб кетганлар сони эса 45 фоизга камайган.

Мамлакатда асосий миграция алмашинуви МДҲ давлатлари билан амалга оширилади.

МДҲ давлатларидан келганлар ва бу давлатларга кетганлар улуши мос равишда 89,5 ва 72,1 фоизни ташкил этди.

Ҳудудлараро миграциядаги ижобий фарқ мамлакатнинг 3 та ҳудудида кузатилди: Алмати (12 145 киши), Астана (11 424 киши) ва Чимкент (571 киши).

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram