Қозоғистон аҳолиси бир йилда 244 минг кишига кўпайган

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 18 897,9 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика бюросига асосланиб хабар беради.

Қозоғистон аҳолиси бир йилда 244 минг кишига кўпайган

Шу жумладан шаҳарларда - 11 169,7 минг (59,1%), қишлоқ жойларда - 7 728,2 минг киши (40,9%) истиқомат қилади. 2020 йил 1 февралга нисбатан аҳоли сони 244,4 минг кишига ёки 1,3% га ўсди.