10:31, 28 Июль 2023 | GMT +5
Қозоғистон 2024 йилги Париж Олимпиадасига расман таклифнома олди
ASTANА. Кazinform - Халқаро олимпия қўмитаси Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасига Париж-2024 ХХХIII Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун расмий таклифнома юборди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

206 та Миллий олимпия қўмитасидан 203 таси ХОҚдан таклиф олди. Расмий ҳужжат тан олиниши 2022 йилдан бери вақтинчалик тўхтатилган Россия ва Беларусь Олимпия қўмиталари, шунингдек, Гватемалага юборилмаган.
26 июль куни ушбу воқеа шарафига Парижда ХОҚ президенти Томас Бах ҳамда Париж-2024 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси президенти Тони Эстанге иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари Франция пойтахти Парижда 2024 йилнинг 26 августидан 11 сентябрига қадар бўлиб ўтади.