Қозоғистон 2023 йилдан бошлаб нефтни қайта ишлашнинг янги тизимини жорий этади

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазири Алихан Смаилов вазирликларга ёқилғи-мойлаш материаллари масаласи бўйича топшириқлар берди, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Энергетика вазирлиги ва Рақамли ривожланиш вазирлигига 15 сентябрдан бошлаб ёқилғи қуйиш шохобчаларига жўнатилаётган ёқилғиларни ҳисобга олишнинг рақамли тизимини жорий этишни топшираман. Иккинчидан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жорий йил охиригача қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун имтиёзли дизел ёқилғиси тақсимлаш тизимини жорий этишни таъминласин, – деди А.Смаилов.

Бундан ташқари, Ҳукумат раҳбари 2023 йилдан бошлаб Энергетика вазирлиги нефтни қайта ишлашнинг янги тизимига ўтишни амалга ошириши кераклигини айтди. Ушбу тизим нефт маҳсулотларини сотишда кераксиз воситачиларни жалб қилишнинг олдини олиши керак.

«Энергетика вазирлиги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда ҳудудлардаги истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан тўлиқ таъминлаши керак», — деди Бош вазир.

Фото: petrocouncil.kz

Сўнгги хабарлар