Қозоғистон 106 давлатга қайта ишланган маҳсулотларни экспорт қилади
«2025 йилгача қайта ишланган маҳсулотлар экспортини 41 миллиард АҚШ долларига етказиш биз учун жуда муҳим. Ўтган йили бу кўрсаткич 26,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Жорий йилнинг 1 чорагида қайта ишланган маҳсулотлар ташқи савдосининг умумий ҳажми 18,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 32 фоизга кўпдир. Бу кўрсаткич сўнгги уч йилда 63 фоизга ошган. Бу даврда нохом ашё экспорти 5,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Ўсиш 7,6 фоизни ташкил этди», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, экспорт ҳажмининг ўсиши товар позицияларининг кенгайиши ҳисобига таъминланган. Жорий йилнинг биринчи чорагида экспорт қилинадиган товарлар номенклатураси 767 номга кўпайди.
«Экспорт географияси ҳам кенгайиб боряпти. Жорий йилда Қозоғистоннинг нонефть экспорти дунёнинг 106 давлатига жўнатилди. Бу 2022 йилга нисбатан 6 тага кўпдир.
Қайта ишланган маҳсулотларнинг асосий импортчилари Россия, Хитой, Ўзбекистон, Туркия, Нидерландия, Буюк Британия, Япония, Қирғизистон, Грузия, Афғонистон бўлди», - деди Қайрат Тўребаев.
Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Қозоғистондан мис, катод мис, ферроқотишмалар, уран, нефть маҳсулотлари, кумуш, ун, рух, табиий газ экспорт қилинади.
Муаллиф: Марлан Жиембай