21:42, 02 Август 2023 | GMT +5
Қозоҳистонлик Александр Недовесов Австриядаги турнирнинг чорак финалига чиқди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи ракеткаси Александр Недовесов Кицбюэлда (Австрия) ўтказилаётган АТP 250 турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида қайд этилган А.Недовесов ҳамда эквадорлик Гонсало Эскобар бразилиялик Марсело Демолинер ва австриялик Филипп Освальдга қарши дастлабки учрашувини ўтказишди.
Қозоғистон-Эквадор жуфтлиги 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Бир соатдан кўпроқ давом этган ўйинда улар 2 та эйс билан бирга 5 та брейк-пойнтдан 4 тасидан фойдаланишга муваффақ бўлишди. Рақиб жуфтлиги 3 та эйс ва 2 брейк билан ажралиб туришди.
Александр Недовесов ва Гонсало Эскобар ярим финалга чиқиш учун монаколик Ромен Арнеодо ва австриялик Сэм Вайссборн жуфтлигига қарши ўйнайди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ