15:31, 25 Ноябрь 2020 | GMT +5
Коронавирусга қарши кураш: Қозоғистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам юборди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Қирғизистонга гуманитар ёрдам юборди, деб хабар беради Kazinform.

Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу ёрдам ҚР Президенти Касим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан ва ҳукуматнинг 13 ноябрдаги 763-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилди.
23 ноябрь куни ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Қирғизистонга юк машинасида «Кўкшетау-4П» ўпкани сунъий шамоллатиш мобил аппаратларининг 400 донаси ва Қозоғистон корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган 2 миллион тиббий ниқоб юборилди.
Жўнатилган гуманитар ёрдамнинг умумий қиймати қарийб 390 млн тенгега тенг.
Шу жумладан, «Тыныс» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Кўкшетау-4П» ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратларининг нархи - 328 млн тенге.
«Dolce pharm» МЧЖ ва «Mega pharm» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган тиббий ниқоблар 61 миллион тенгега тенг.