16:15, 23 Ноябрь 2021 | GMT +5
Коронавирусга қарши эмланган ўсмирларга эмлаш паспорти берилиши мумкинми
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда Қозоғистонда 12 ёшдан ошган ўсмирларни оммавий Pfіzer вакцинаси билан эмлаш кампанияси давом этмоқда. ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой болаларга эмлаш паспорти бериладими деган саволга ойдинлик киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда коронавирусга қарши эмланган болаларга эмлаш паспортини бериш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Бироқ, эмланган ўсмирлар рўйхатга олинади. Ҳа, болалар учун эмлаш паспортини сўраганлар бор. Коронавирусга қарши эмлаш болаларга эрта ёшда берилганидек, ҳар бир болада эмлаш паспорти мавжуд. Шунинг учун эмлаш учун алоҳида паспорт бериш шарт эмас. Ashyq электрон тизимига келсак, у фақат катталарга тегишли», - деди А. Цой.
Муаллиф: Али Ибраев