Коронавирусдан соғайганлар сони Қозоғистонда 100 мингга яқинлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 433 киши коронавирусдан соғайди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Қозоғистонда ушбу инфекциядан соғайганлар жами сони – 99 минг 18 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, сўнгги бир кун ичида Қозоғистонда 104 киши коронавирус билан касалланган. Шундан 47 нафари клиник белгиларсиз ташувчи сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Мамлакатда беморларнинг умумий сони 106 225 кишини ташкил қилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram