09:37, 14 Февраль 2022 | GMT +5
Коронавирусдан даволанаётган 144 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир – ҚР ССВ
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 53 977 киши коронавирус инфекциясидан (-52 808+ ва 1 169 КВИ-) даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.

Улардан 7174 нафар бемор шифохоналарда, 46803 нафар бемор амбулатор шароитида даволанмоқда. КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:
• 350 киши оғир аҳволда,
• 144 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,
• 97 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратида.