Коронавирус: Швецияда чекловлар кучайди, Австрия ва Эрон оммавий локдаун жорий қилади

Локдаун давомида Австрияда йирик савдо уйлар ишламайди. Мактаб ўқувчилари масофавий таълим олишади. Альп тоғлари канцлери Себастьян Курц ҳукуматга ўқитувчиларга вирусга ихтиёрий текширишни таъминлашни ва бошқа гуруҳлар учун Рождество байрамидан олдин тестдан ўтиши учун шароит яратишни таклиф қилди.
Ноябрь ойи бошларида Германияда жорий қилинган қисман карантин натижалари баҳоланмоқда. Германия канцлери Ангела Меркелнинг таъкидлашича, кўрилган чоралар беморлар сонининг экспоненция бўйича ўсишини тўхтатди. Бироқ, Бош вазир мамлакат фуқароларини пандемия билан боғлиқ равишда ижтимоий алоқаларини янада жиддий чеклашга чақирди. Тўлиқ тақиқ масаласида эса 16 федерал штат раҳбарлари билан келиша олмади.
Ковиднинг биринчи тўлқини пайтида қатъий чекловларни қўллашдан бош тортган Швеция ҳукумати энди ўз йўналишини ўзгартирмоқда. 24 ноябрдан бошлаб мамлакатда саккиздан ортиқ кишига йиғилишга рухсат берилмайди. 20 ноябрдан бошлаб барларда, ресторанларда ва тунги клубларда спиртли ичимликларни сотиш соат 22:00дан бошлаб тақиқланади. Сўнгги ҳафталарда мамлакатда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони кўпаймоқда, бу эса соғлиқни сақлаш тизимига катта юк юкламоқда.
BBC хабарига кўра, Эронда COVID-19 вируси туфайли ўлим ҳолатлари кўпайгани сабабли шанба кунидан бошлаб биринчи локдаун жорий қилинади. Башоратга кўра, кун давомида ўлим сони икки баравар кўпайиши, касалхоналар эса беморлар оқимини қабул қила олмай қолди.