Коронавирус мавсумий тус олиб бормоқда – ҚР Президенти

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус билан касалланиш мавсумий тус олмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб Қозоғистонда аҳоли Россиянинг «Спутник V» препарати билан эмланмоқда. Россиянинг кўмаги туфайли ушбу дори воситаси мамлакатимизда ишлаб чиқарила бошланди. Бу муваффақиятли илмий ва ишлаб чиқариш кооперациясининг ёрқин намунасидир. Бундай тажрибани бошқа соҳаларда кенгайтириш ва жорий этиш мумкин«, - деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ишлаб чиқарган QazVac вакцинасига ҳам тўхталиб ўтди.

«Қозоғистон ўз вакцинасини ишлаб чиқарган ўнта мамлакат қаторига кирди. Клиник тадқиқотлар унинг самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди. Бундан ташқари, барча прогнозларга кўра, ковид касаллиги мавсумий тус олиб бормоқда. Вирусга қарши курашда муваффақият калити иммунизация эканлиги аниқ. Биз ушбу соҳадаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни давом эттириш муҳим деб биламиз», - деди Президент.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар